Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари карантин бекор қилинганидан сўнг ўтказилади. Мухбиримиз хабар беришича, имтиҳонларни ўтказиш жойи ҳамда вақти ҳозирча тасдиқланмаган.
Имтиҳонларни кўчириш бўйича таклифлар берилганлиги ҳақида Давлат тест марказининг тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди.
Тест синовлари карантин чекловлари бекор қилинганидан сўнг ўтказилади.
“Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор қилинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади», - деди Ражабов.
Шунингдек унинг маълум қилишича, имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар ҳали тасдиқланмаган. Имтиҳонларни ўтказиш санаси маълум бўлганидан сўнг бу ҳақида эълон қилинади. Стационарга айлантирилган павильонда имтиҳон ўтказилмайди.
Изоҳлар мавжуд емас