Песионерлар  пластик карталарнинг очилиши  учун пул тўлашмайди. Карантин даврида пенсия ва нафақаларни  олишнинг  янги  тартибига оид  асосий беш савол
Жамият

Песионерлар пластик карталарнинг очилиши учун пул тўлашмайди. Карантин даврида пенсия ва нафақаларни олишнинг янги тартибига оид асосий беш савол

1813

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директорининг ўринбосари Шухрат Давронов Тошкентда бўлиб ўтган брифингда пенсия ва нафақаларни пластик карталарга ўтказишнинг янги тартибига оид энг долзарб саволларга жавоб қайтарди.

Банк пластик картаси очиш учун қанча ҳақ олинади?

- Пенсия ва нафақа олувчиларга банк пластик карталарини очиш учун фуқаролардан ҳеч қандай тўлов ва ҳақ олинмайди. 

- Мен Миллий банк пластик картаси орқали пенсия олиб келяпман. Энди менга ҳам Халқ банкидан банк пластик картаси очиладими? 

- Пенсия ва нафақаларини бугунги кунга қадар банк пластик карталари орқали олиб келаётган фуқароларга янги карталар очилмайди. Уларга пенсия ва нафақалар тўловлари ўзларининг мавжуд карталари орқали амалга ошириш давом эттирилади.

- Бизнинг туманда ҳар ойнинг 20-21 санасида банк кассири пенсия тарқатар эди. Пластик карталарга ҳам шу санада пул тушадими?

- Пенсия ва нафақалар банк пластик карталарига ҳар ойнинг бошида молиялаштириб берилади.

- Ёшга доир пенсияга чиқиш учун ҳужжат топширмоқчи эдим. Карантин сабабли пенсия ҳужжатларимни йиғишда кечикиш бўлса, 2 ойлик пенсиям куйиб кетадими?

-  Агар ёшга доир пенсия —пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Бу ҳолатда уларга пенсиялар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.

- Яқинда фарзандли бўлдик, суюнчи (пули) нафақаси учун мурожаат қилмоқчи эдим. Аммо, карантин даврида буни қилишга улгурмадим. Белгиланган муддатда топширмасам, суюнчи пули куядими?

- Бола туғилганда бериладиган нафақа (суюнчи) бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади. Бола туғилганда бериладиган нафақага ҳуқуқингиз карантин даврида пайдо бўлган бўлса, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида ушбу нафақани олиш учун ўрнатилган тартибда мурожаат этишингиз мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...