Загрузка
Загрузка
Қурилиш ишлари сабабли Боткин қабристонидаги қабр тошлари шикастланди
Ҳодисалар

Қурилиш ишлари сабабли Боткин қабристонидаги қабр тошлари шикастланди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Боткин қабристонида қурилиш ишлари сабабли қабр тошлари шикастлангани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан муносабат билдирган Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси собиқ шампан виноси заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш вақтида қабристонни ажратиб турган девор қулаганини маълум қилди.

Оқибатда 15-сектордаги бир нечта қабр тошларига шикаст етган, бироқ қабрларнинг ўзи очилмаган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан қоидабузарликлар билан олиб борилган қурилиш ишлари зудлик билан тўхтатилиб, масъул шахслар аниқланган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотларига ва масъулларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда.

Буюртмачи ва пудратчи ташкилотларга девор қулаши оқибатларини бартараф этиш ҳамда шикастланган қабр тошларини ҳафта охиригача тўлиқ тиклаш мажбурияти юклатилган.

Ташкилот вакиллари узр сўраб, тиклаш ишларини белгиланган муддатда якунлашни ўз зиммаларига олишган.

Аввалроқ Янги Тошкент аэропорти қурилиши сабаб Тошкент вилоятидаги 7 та қабристон кўчирилиши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...