Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида вояга етмаган бола шафқатсизларча калтаклангани ҳақида хабарлар ва видеолавҳалар тарқалмоқда.
Хабарларга кўра, мудҳиш воқеа содир бўлганига бир неча кун ўтган бўлса-да, масъул идоралар ҳанузгача айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрмаган.
Интернет фойдаланувчилари ва кенг жамоатчилик воқеа юзасидан холис суриштирув ўтказилишини ҳамда болага жароҳат етказган шахснинг жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вояга етмаган шахсларга нисбатан зўравонлик ва тан жароҳати етказиш ҳолатлари бўйича Болалар омбудсмани, прокуратура ва ички ишлар органлари алоҳида назорат тартибида суриштирув олиб бориши шарт.
Олдинроқ Чироқчида ногиронлиги бўлган эркак бир гуруҳ фуқаролар томонидан калтакланганди.

Изоҳлар мавжуд емас