Загрузка
Загрузка
Жамият

Петербургда боланинг қўлини синдиргани учун Ўзбекистон ИИВ фахрийси хисбга олинди

15797
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Санкт-Петербургдаги суд душанба куни болалар майдончасида юз берган можародан кейин тергов идораларининг маълум қилишича боланинг қўлини синдирган Жаъфар Ирназаров хибсга олинган. Шаҳар судларининг бирлашган матбуот хизмати хабарига кўра, ҳибсга олинган шахс Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги фахрийси ҳисобланади. Бу ҳақида ТАСС маълум қилмоқда.

"Аниқланишича, Ирназаров Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг пенсионери бўлиб, шу боис тергов ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказиш тактикасидан хабардор, яъни юриспуденция соҳасида ҳақиқий билимга эга", - дейилмоқда хабарда.

Шу муносабат билан суд уни 2021 йил 6 февралгача қамоққа олишга қарор қилган. У Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 112-моддаси 2-қисми "в" банди ("қасддан вояга етмаганнинг соғлиғига ўртача зарар етказиш ") бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда.

Аввалроқ, Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петурбург ва Ленинград вилояти бўйича бошқармаси дам олиш кунлари болалар майдончасида вояга етмаганлар ўртасида низо юзага келгани, унда болалардан бирининг отаси аралашгани ҳақида хабар берган эди. Натижада, ўғли рақибининг қўли синган.

Воқеа муносабати билан жиноят иши очилиб, Санкт-Петербург прокуратураси терговни ўз назоратига олган. Ишнинг ўзи эса Россия Тергов бошқармасининг Санкт-Петербургдаги Бош тергов бошқармасига топширилган.

Тергов тахминига кўра, эркак ўғлининг рақибини атайлаб итариб юборган ва натижада унинг қўли синган. Терговчиларнинг фикрича, Ирназаров Россияда ноқонуний яшаб келиб, аслида рўйхатдан ўтмаган манзилни берган ва сохта бўлиши мумкин бўлган ҳужжатларни тақдим етган. Ҳужжатлар тергов давомида қўшимча текширилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+