Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Таҳлилнома” кўрсатуви репортажига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, пойтахт ҳокимлиги Усмон Носир ва Муқимий кўчаларидаги кесишувни тирбандликдан халос қилади.
“Усмон Носир ва Мукимий кўчалари кесишмасида, айниқса, кечки тиғиз пайтларда транспорт муаммоси юзага келади, чунки Жанубий вокзал томонидан Мукимий кўчасига бурилиш учун йўл ўқи бўйлаб қайтиб олиш керак. Бундан ташқари, мазкур бурилиш асосий йўл ҳаракатига халақит бериб, хизмат кўрсатишнинг энг паст “F” даражасига сабаб бўлмоқда",- деди Kalyon Ulaştırma лойиҳа компанияси раҳбари Джихат Кальёнджуоглу
Эслатиб ўтамизки, бутун дунёда чорраҳалар самарадорлиги "Хизмат кўрсатиш даражаси" таснифи билан ўлчанади. Агарда битта автомобил учун кесишувдаги ўртача ушлаб қолиниш 10 сониядан кам бўлса, унда бу "А" даражасидир. Агар ушланиб қолиниш 80 сониядан кўпроқ бўлса, бу "F" даражаси деб эътироф қилинади.
Кальёнджуоглу айтишича, трансформациядан сўнг чорраҳанинг ушбу кўрсаткичи “В” даражасигача (10 сониялан 20 сониягача) яхшиланади.
"Мукимий кўчаси томон бурилиш мавжуд кўприк остида очиш режалаштирилаётган янги йўлда амалга оширилади. Юқори тезликда автобус линияси ҳам шу ердан ўтади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида чорраҳа янада қулайроқ бўлади", - деди у.
Эслатиб ўтамизки, Тошкетдаги собиқ “Россия” меҳмонхонаси ёнидаги чорраҳа қайта қурилади.
Изоҳлар мавжуд емас