Загрузка
Загрузка
Пойтахт ОТМларида ўқишни бошлаш жадвалининг ўзгариши метронинг бўшашига  имкон берди
Жамият

Пойтахт ОТМларида ўқишни бошлаш жадвалининг ўзгариши метронинг бўшашига имкон берди

369
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент метросида тезроқ ва қулайроқ ҳаракатланиш имконияти юзага келди. Тошкент метроси вакилларининг айтишича, бу натижага 30дан ортиқ пойтахт ОТМларида ўқишни бошлаш жадвали ўзгаргани боис эришилган.  

"Тошкент" телеканали орқали Тошкент метросида тирбандлик муаммосини қандай ҳал қилаётгани ҳақида репортаж намойиш этилган.

Расмий маълумотларга кўра, метрополитен кунига 600 мингдан ортиқ кишига хизмат қилади. Йўловчиларнинг аксарияти талабалардир. Шунинг учун 9 январдан бошлаб Тошкент ҳокимлиги метро станциялари яқинида жойлашган 31 та ОТМда дарслар бошланиш вақтини ўзгартирган. Бундай ОТМлар рўйхатига давлат ва хусусий таълим муассасалари киритилган. Бешта ОТМда ўқиш соат 8:00 да, биртасида – 8:30 да, қолганларида – 9:30да бошланади. Ўқишни бошлаш жадвалининг ўзгариши метрони бўшаштиришган имкон берган.

Тирбандлик   пайтида шароитларини яхшилашда катта роль ўйнаган ўқишни бошлаш жадвалидаги ўзгаришлардан ташқари, метро поездлар орасидаги кутиш вақти ҳам қисқартирилган. Бундан ташқари, ҳар бири тўртта вагондан иборат тўртта поездга яна битта вагон қўшилган. Aгар илгари поезд ўртача 1 мингдан ортиқ одамни таший оладиган бўлса, энди ташиладиган йўловчилар сони 1300 кишига кўпайган. Яқин келажакда бундай поездлар сони 12 тага етказилади.

"Чилонзор линиясида шундай бўлганки, тирбандлик вақтда йўловчиларнинг атиги 30 фоизи вагонга кириши мумкин эди. Қолган 70 фоизи кейинги поездни кутарди. Энди кўрилган чора – тадбирлар туфайли вазият тузатилди ва барча йўловчилар ўз вақтида белгиланган манзилга етиб боришлари мумкин",-деди пойтахт метрополитени матбуот хизмати раҳбари Туйчи Мирзаев.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Чилонзор линиясида поездлар орасидаги интервал бир ярим дақиқа, Ўзбекистон линиясида – 3-4 дақиқа, Юнусобод линиясида – 6 дақиқани ташкил қилади. Бундан ташқари, ҳар бир йўналиш учун қўшимча поездлар чиқарилган.

"Биз йўловчиларимиз учун қўшимча қулайликлар яратиш устида ишламоқдамиз", - дея хулоса қилди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...