Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри, Учтепа туманида уч нафар вояга етмаган фарзанд учун 2037 йилгача алимент сифатида 811 миллион сўм пул олдиндан ундирилди. Бу қарор отанинг аризаси асосида қабул қилинган.
Алиментчидан ундирувчи фойдасига алимент ундириш 2021 йил 3-декабрдан бошланган. Ота шу йиллар мобайнида алиментни ўз вақтида тўлаб келган. Давлат ижрочиси унинг фарзандлари учун олдиндан тўлаш имкониятини тушунтиргач, у тўлаб беришга рози бўлган.
Натижада, жорий йилнинг 11 ноябрь куни олдиндан ундирилган маблағ жами 811 миллион 42 минг сўм фарзандлар фойдасига йўналтирилган.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти Балиқчи туманида фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган ота қарздорликни бартараф этиш мақсадида ўзининг "Дамас" автомашинасини алимент тўлови ўрнига берган эди.

Изоҳлар мавжуд емас