Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг 2026 йил 4 сентябрдаги қарори билан ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизими жорий этилди. Cоҳа бўлинмалари фаолияти тезкорлик, аҳоли билан очиқ мулоқот ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган яхлит механизм асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга мувофиқ, янги тизим доирасида ходимлар хизмат йўналиши ва ҳудудидан қатъи назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкор муносабат билдириши шарт этиб белгиланган.
Шунингдек, соҳа вакиллари аҳоли билан бевосита мулоқотга киришиб, ҳуқуқбузарликка сабаб бўлувчи муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади ҳамда хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни олиб боради.
Шу билан бирга, профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Соҳа ходимларига қўшимча ваколатлар ҳам берилиб, эндиликда улар биринчи маротаба содир этилган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича огоҳлантириш жазосини қўллай олади.
Бундан ташқари, инспекторлар маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги қоидабузарлик бўйича маъмурий жазо белгилаш ҳамда туман ва шаҳар ички ишлар органи раҳбарияти ваколатига кирувчи 9 турдаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган.
Шу билан бирга Ўзбекистон аҳолиси ўз участка инспекторига ишончсизлик билдириши мумкин.

Изоҳлар мавжуд емас