Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий ҳафтада Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 32–37 даражагача кўтарилади. Кечалари эса ҳарорат 15–20 даража атрофида бўлади.
Шу билан бирга, мамлакатнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёғингарчиликлар ва шамол кучайиши хавфи бор. Айрим кунларда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 10–11 сентябрь кунлари эса Бухоро ҳамда Навоий вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Республика шимоли-ғарбида кундузги ҳарорат 25–28 даражагача пасаяди. Тоғли ҳудудларда ҳам 7 ва 11 сентябрь кунлари маҳаллий ёмғирлар ёғиши мумкин.
Шамолнинг одатдаги тезлиги 7–12 м/с ни ташкил этади. Бироқ 8–10 сентябрь кунлари шимол ва чўл ҳудудларида, 11 сентябрь куни эса баъзи вилоятларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонларни келтириб чиқариши мумкин.
Пойтахт Тошкент шаҳрида эса ёғингарчилик кутилмайди. Шаҳарда ҳаво ҳарорати кечалари 17–20 даража, кундуз кунлари 32–37 даража атрофида бўлади, шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар мавжуд емас