Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Янги 2026/2027 ўқув йили бошланиши муносабати билан 7 сентябрдан эътиборан "Мирзо Улуғбек" метро бекатидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига қадар вақтинчалик автобус қатнови йўлга қўйилди.
Ушбу қарор эрталабки тиғиз вақтда "Чилонзор" метро бекати ва унга туташ жамоат транспортидаги тирбандлик ҳамда юкламани камайтириш мақсадида қабул қилинган.
Ҳозирда университет талабаларининг катта қисми ўқишга боришда "Чилонзор" метро бекатигача келиб, у ердан бошқа жамоат транспортларига қайта ўтирмоқда. Бу эса эрталабги тиғиз вақтда йўловчилар оқими кескин ортишига ва транспорт тизимида қўшимча қийинчиликлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Янги ажратилган 4 та катта сиғимли автобус соат 07:00 дан 08:00 гача "Мирзо Улуғбек" метроси, Тахтагул, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, Лутфий, Кўкча Дарвоза ва Заковат кўчалари орқали ҳаракатланади. Маршрут талабаларни тўғридан-тўғри университетнинг ҳар иккала ўқув биносига етказиб қўйишга хизмат қилади.

Изоҳлар мавжуд емас