Загрузка
Загрузка
Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг учдан бир қисми Қорақалпоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда
Жамият

Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг учдан бир қисми Қорақалпоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар 5 422 нафарни ташкил қилмоқда. Кўчиб кетган фуқароларнинг энг катта қисми — 1 899 нафари Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат бўйича умумий кўчиб кетиш кўрсаткичи 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоизга (129 кишига) камайган бўлса-да, Қорақалпоғистон ҳудудлар орасида яққол пешқадамликни сақлаб қолмоқда.

Республикадан хорижга кўчиб кетганларнинг асосий йўналиши Қозоғистон бўлиб, умумий эмиграциянинг 83,0 фоизи айнан ушбу давлатга тўғри келган. Шунингдек, фуқаролар Россия (14,1 фоиз), Жанубий Корея (0,8 фоиз) ва Қирғизистонга (0,6 фоиз) доимий яшаш учун кўчиб ўтган.

Ҳудудий статистикада Қорақалпоғистондан сўнг кейинги ўринларни Тошкент вилояти (1 431 нафар) ва Навоий вилояти (1 203 нафар) эгаллаган. Пойтахт Тошкент шаҳридан 492 киши кўчиб кетган бўлса, Сурхондарё вилоятида бу кўрсаткич энг паст даражада — бор-йўғи 9 нафарни ташкил этган.

Шу билан бирга 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 1 649 нафар киши хорижий давлатлардан доимий яшаш мақсадида Ўзбекистонга кўчиб келган. Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони бўйича Россияликлар етакчилик қилмоқда.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...