Загрузка
Загрузка
Президент Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида 392 нафар маҳкумни афв этди
Жамият

Президент Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида 392 нафар маҳкумни афв этди

58
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан "Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Конституциянинг 109-моддаси 23-бандига асосан қабул қилинган ушбу ҳужжат билан жами 392 нафар шахс афв этилди.

Фармонга кўра, афв этилганларнинг катта қисми, яъни 223 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилган. Шунингдек, 82 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 34 нафарининг жазоси енгилроғи билан алмаштирилган. Яна 53 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум этиш жазо муддатлари қисқартирилган.

Афв этилганларнинг таркибида ёшлар 166 нафарни, аёллар 26 нафарни, 60 ёшдан ошган эркаклар 14 нафарни ташкил этади. Шу билан бирга чет эл фуқароларидан 3 нафари, тақиқланган ташкилотлар аъзоларидан 24 нафари авф қилинган.

Давлат раҳбарининг топшириғига биноан, масъул вазирлик ва идоралар афв этилган шахсларни оиласи бағрига қайтариш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва иш билан таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрмоқда. Бу чора-тадбирлар соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш ва собиқ маҳкумларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмаклашишга қаратилган.

Таъкидлаш жоизки, Шавкат Мирзиёев Мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида ҳам 500 дан ортиқ маҳкумни афв этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...