Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Арманистон парламенти йиғилиши "Фуқаролик шартномаси" депутати Тарон Чахоян томонидан Бутун арманлар католикоси Гарегин II шаънига айтилган айбловлардан сўнг тўхтатилиб, ҳукмрон партия ва мухолифатдаги "Кучли Арманистон" депутатлари ўртасида муштлашув келиб чиқди.
Мазкур тўполон 6 октябрь куни юз бериб, оғзаки даҳанаки жанглар сабабли Миллий мажлис вице-спикери Рубен Рбинян мажлисда кетма-кет икки марта режадан ташқари танаффус эълон қилишга мажбур бўлган.
Кескинлик депутат Тарон Чахояннинг Бутун арманлар католикоси Гарегин II ни дунёвий исми Ктрич Нерсисян деб аталиши ва уни мухолифатга хизмат қилишда айблаши ортидан авжига чиққан.
Бунга эътироз сифатида мухолифатчи депутатлар столларни уриб, ҳукуматпараст вакиллар билан ҳақоратлашиш ва муштлашишни бошлаган.
Миллий мажлис вице-спикери Рубен Рубинян вазиятга изоҳ бериб, тартибсизликлар кун тартибидан четлашиш оқибатида юзага келганини таъкидлаган ҳамда мажлис меъёрини бузаётган депутатларни залондан чиқариб юбориш билан огоҳлантирган.
Эслатиб ўтамиз, августь ойида Арманистон Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ва Бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Роберт Кочарян, унинг ўғли Седрак Кочарян ҳамда яна тўрт нафар шахсни йирик миқдордаги коррупция, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва жиноий йўл билан топган маблағларни легаллаштириш айбловлари билан ҳибсга олганди.

Изоҳлар мавжуд емас