Загрузка
Загрузка
Исроил ҳукумати эгаллаб олинган FlyDubai самолётини уриб туширишга тайёр бўлгани маълум бўлди
Дунё

Исроил ҳукумати эгаллаб олинган FlyDubai самолётини уриб туширишга тайёр бўлгани маълум бўлди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари FlyDubai авиакомпаниясининг эгаллаб олиниш хавфи остида қолган ва бортида 150 дан ортиқ йўловчиси бўлган самолётини уриб туширишга тайёргарлик кўргани маълум бўлди.

Хорижий манбаларнинг хабар беришича, ушбу фавқулодда чора иккинчи учувчи капитанга ҳужум қилиб, лайнерни Бен-Гурион аэропортига уришга урингани сабабли кўрилган.

Исроилда 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг  махсус протокол жорий этилган. Унга мувофиқ, самолёт 14 000 фут баландликда учса ва алоқа узилса, олий даражадаги қўмондонлик маркази ташкил этилади. Шу сабабли жанговар қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилиб, мамлакат ҳаво ҳудуди ёпилган.

Бироқ капитан, экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг қаршилиги туфайли иккинчи учувчи зарарсизлантирилиб, лайнер Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўндирилган.

Самолёт Саудия Арабистони томон бурилгани маълум бўлгач, Исроил қирувчилари ортга қайтарилган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, Уммон фуқароси Ҳамам аль-Ҳамами томонидан амалга оширилган ушбу ҳужум якка тартибда содир этилган бўлиши мумкин. У суиқасд уюштиришга урингани маълум бўлганди.

Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил томонидан тегишли суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...