Загрузка
Загрузка
Наманганда сохта мактабгача таълим ташкилотлари орқали 1 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилинди
Ҳодисалар

Наманганда сохта мактабгача таълим ташкилотлари орқали 1 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилинди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди.

Мансабдор шахслар ва уларнинг шериклари "Меҳнатобод" ҳамда "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларда аслида фаолият юритмаган мактабгача таълим ташкилотларини сохта ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказиб, субсидия маблағларини ажратишга эришган.

Мазкур ҳолат юзасидан масъул шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу ноқонуний ҳаракатлар бўйича туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида 4 миллион доллардан ортиқ пул талаб қилган банк бўлим бошлиғи қўлга тушганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...