Загрузка
Загрузка
Физика бўйича 2026 йилги Нобель мукофоти бельгиялик физик Френсис Ҳалсенга берилди
Дунё

Физика бўйича 2026 йилги Нобель мукофоти бельгиялик физик Френсис Ҳалсенга берилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Бельгиялик физик Френсис Ҳалсен IceCube нейтрино обсерваториясига қўшган ҳал қилувчи ҳиссаси ва астрофизик келиб чиқишга эга юқори энергияли нейтриноларни кашф этгани учун физика бўйича 2026 йилги Нобель мукофотига сазовор бўлди.

82 ёшли олим Жанубий қутбдаги музлардан нейтриноларни кузатишда фойдаланиш мумкинлигини кўрсатиб берган. Нейтрино атом ядроси билан ўзаро таъсирлашганда ҳосил бўладиган ёруғлик чақнашларини муз қатламига ўрнатилган сенсорлар орқали қайд этиш мумкин.

Антарктидадаги муз қатлами остида жойлашган IceCube детектори бир куб километр ҳажмдаги музни қамраб олади. Унинг қурилиши 2010 йил декабрь ойида якунланган, 2011 йил майидан эса тўлиқ жиҳозланган детектор сифатида илмий маълумотларни мунтазам тўплай бошлаган.

IceCube ёрдамида олимлар коинотнинг олис ҳудудларидаги ўта юқори энергияли жараёнлардан келаётган нейтриноларни қайд этмоқда. Обсерваториядан олинаётган маълумотлар юқори энергияли нейтринолар қандай космик муҳитларда ҳосил бўлишини ўрганиш, шунингдек, илгари номаълум бўлган космик ҳодисаларни аниқлаш имконини бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нобель ассамблеяси 2026 йилги физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофоти Карл Дейссерот, Петер Ҳегеманн ва Георг Нагелга берилганини эълон қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...