Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигини олишни соддалаштирувчи қонунга имзо чекди. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет-порталида эълон қилинди.
Ҳужжат чет элликларга амалдаги фуқаролигидан воз кечмасдан Россия фуқаролигини олиш имкониятини беради. Бундан ташқари, Белоруссия, Қозоғистон, Молдова ва Украина фуқаролари Россияда беш йил яшаш мажбуриятисиз ҳам Россия фуқаролигини олишлари мумкин.
Россияликлар билан турмуш қурган ёки Россияда доимий яшаётган чет элликлар фуқароликни соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин.
Шунингдек, президент Россия фуқаролигини олиш учун ариза берган ДХР ва ЛХР аҳолисини 3500 рубль миқдорида давлат божини тўлашдан озод қилувчи қонунга имзо чекди. Бу ҳақида Медуза хабар бермоқда.
Изоҳлар мавжуд емас