Загрузка
Загрузка
Расул Кушербаев – “Ташаббусли бюджет – шармандали бюджетга айланмоқдами?
Жамият

Расул Кушербаев – “Ташаббусли бюджет – шармандали бюджетга айланмоқдами?

471
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда "Ташаббусли бюджет"лойиҳаси атрофида тартибсизликлар давом этмоқда. Одамлар давлат ҳисобидан амалга оширилиши керак бўлган йўллар, мактаблар ва тиббиёт муассасаларини таъмирлаш учун пул йиғиш ғоясининг ўзи маълум шубҳаларни келтириб чиқаради

Шу билан бирга, мамлакатимизда ушбу лойиҳа маҳаллий раҳбарлар узоқ вақтдан бери хуш кўрадиган нарса– мажбурлаш ва кўз-кўз қилишга айланган. Натижада, ўқитувчилар ва мактаб ўқувчиларини овоз тўплашга мажбурлаш, аҳолига газланган ичимлик ёки хот-дог эвазига учун керакли лойиҳага овоз беришга таклиф қилаётгани ҳақидаги янгиликлар пайдо бўлмоқда.

Собиқ депутат, Табиий ресурслар вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг сўзларига кўра, “Ташаббусли бюджет” шармандали бюджетга айланмоқда. 

“Кеча Янгийўлдаги бозорда "Open budget"га овоз йиғаётган ёшлар билан кўришиб қолдим. Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги маҳалласини йўлларини асфальт қилдиришмоқчи экан. Овоз берсангиз бонусига "Кола" беришади. Қизиғи маҳалладагилар кўчасини асфальтлаш учун бунақа бонусларга чўнтагидан ўртача 200 млн. сўм сарфлаб қўйибди. Овозга қўйилган кўчалари 1 млрд сўмлик”, - дея ёзмоқда Кушербаев.

“Афсус, овоз беролмаганим учун "Кола"дан қуруқ қолдим. Чунки бир кун олдин Янгийўлдаги маҳалламга Оққўрғондан келиб, мактабларини жиҳозлаш учун овоз йиғиб, сарсон юрган ўқитувчиларга овоз бериб қўйгандим. Ўқитувчиларни бунақа хор юришига чидаш қийин”, - дея қўшимча қилмоқда у.

Унинг сўзларига кўра, давлат фуқаролари олдида ҳеч бир овоз ва сарсонгарчиликсиз қилиб бериши керак бўлган ишлар учун фуқаролар вилоятма-вилоят сарсон юришибди.

“Масъулларимизнинг халқни сарсон қила оладиган истеъдоди сабаб ташаббусли бюджет-шармандали бюджетга айланмоқда. Энди улар ҳам бозорларда юриб, овоз бериб келишса бўларди”, - дея хулоса қилмоқда собиқ депутат.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...