Загрузка
Загрузка
Расул Кушербаев UzAuto Motors томонидан  бюджетга миллиардлаб маблағлар  тўланмаётганлигини  айтди
Жамият

Расул Кушербаев UzAuto Motors томонидан бюджетга миллиардлаб маблағлар тўланмаётганлигини айтди

516
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. UzAuto Motors бюджетга миллиардлаб сўмларнинг тўламаётганлиги, бу ҳақида ҳеч ким индамаётганлиги ва изоҳ бермаётганлиги хусусида депутат Расул Кушербаев парламентнинг қуйи палатасида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда айтиб ўтган.

Бу ҳақидаги репортаж “ЎзрепортТВ” орқали намойиш қилинган.

"Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 9 ойи давомида "Ўзавтосаноат"га тегишли корхоналар мажбурий бадалнинг 3 фоизини тўламаган. Шу билан бирга, UzAuto Motors 582,6 млрд сўм тўламаган. Агар   йил охиригача ҳисобласак, бу 776,8 млрд. сўмни ташкил қилади. Солиқ кодексида буни тўлаш зарурлиги, президент фармонида эса тўлаш мажбурий эканлиги айтилган. Бироқ, 820 миллиард сўм тўланмаган. Негадир ҳамма жим, ҳеч ким изоҳ бермайди",- деди у.

“Молия вазирлиги алоқага чиқиб, маълумот беришни айтган эди. Улар ҳам хеч нарса дейишмади. Мен тушунмаяпман, биронта тадбиркор ҳеч бўлмаганида 100 миллион сўмни тўламаса, унга қарши жиноий иш очилади. Бу ерда эса миллиардлар ҳақида гап кетмоқда. Нега бунга кўз юмилаётганини   тушунмаяпман, бизга айтинг!, - деди Кушербаев.  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...