Загрузка
Загрузка
Ravon R3 сентябрь  ойида Қозоғистонда энг кўп сотилган енгил автомобилларнинг  ТОП рўйхатидан 2 ўринни эгаллади
Жамият

Ravon R3 сентябрь ойида Қозоғистонда энг кўп сотилган енгил автомобилларнинг ТОП рўйхатидан 2 ўринни эгаллади

668
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ravon R3 сентябрь ойида Қозоғистонда энг кўп сотилган енгил автомобилларнинг ТОП рўйхатидан 2 ўринни эгаллаб, Корея ва Россия моделларини ортта қолдирди. Бу ҳақида UzAuto Motors маълумотларига асосланиб Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

Бундан ташқари, мазкур автомобиль модели Қозоғистонда сотилган транспорт техникаларнинг умумий рейтингида ҳам тўртинчи ўринни эгаллаган.   Жами сентябрь ойида бу давлатда 6641 та автомобиль сотилган бўлиб, шундан 8 фоизи Ravon русумига тўғри келган.

Эслатиб ўтамизки, UzAuto Motors ички ва ташқи бозор эҳтиёжи учун 2017 йилда Костанай (Қозоғистон)даги "СарыаркаАвтоПром" заводида Ravon Nexia R3 седанларининг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйган эди. Қозоғистонга Nexia R3 учун қисмларнинг мунтазам етказиб бериш эса жорий йилнинг март ойида бошланган. Шу билан бирга, ўшанда ишлаб чиқариш ривожлантириш бўйича "СарыаркаАвтоПром" билан янги шартнома имзоланган эди.

201 йилда Қозоғистонда 16 мингта Ravon R3 автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бундан 6 мингтаси ички бозор учун, 10 мингтаси – эскпортга, хусусан Россия учун мўлжалланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...