Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий меросни асраб-авайлаш ҳамда уни халқаро майдонда оммалаштиришга қаратилган лойиҳалар ва тадбирлар тақдимоти билан танишди. Тақдим этилган ташаббуслар қаторида Буюк князь Николай Романов саройида Ўзбекистон Давлат санъат музейининг филиалини ташкил этиш ҳам бор.
Тақдимот давомида маълум қилинишича, саройни реставрация қилиш жараёнида унинг тарихий қиёфаси тўлиқ сақлаб қолинади. Ишлар якунлангач, бу ерда 300 га яқин музей ашёсини ўз ичига олган доимий экспозиция жойлаштирилади.
Музей филиалининг ташкил этилиши мамлакат маданий мерос объектларини асраш ва оммалаштириш дастурининг бир қисмига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Романовлар саройи 2021 йилдан буён реставрация учун ёпиқ ҳисобланади. Жорий йилнинг май ойида ушбу объект ҳудудида ёпиқ мода намойиши ўтказилганидан кейин жамоатчилик ўртасида кескин баҳс-мунозаралар келиб чиққан эди.
Ўшанда шаҳар аҳолиси ва фаоллар меъморчилик ёдгорлиги ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлган бир пайтда, ундан тижорат тадбири мақсадида фойдаланилганини танқид қилишганди.

Изоҳлар мавжуд емас