Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "ШҲТ плюс" маданиятлар ва цивилизациялар форумини таъсис этиш ҳамда уни Хива шаҳрида доимий ўтказиб боришни таклиф қилди.
Давлат раҳбари форумни БМТнинг манфаатдор тузилмалари билан ҳамкорликда ташкил этиш ташаббусини илгари сурган.
Шунингдек, Мирзиёев "ШҲТ плюс" форматидан минтақавий ташкилотларнинг ҳамкорлик тармоғини шакллантириш учун фойдаланишни таклиф қилган. Ушбу тармоқ котибиятлар ва соҳавий тузилмалар ўртасида доимий ишчи алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Президент, бундан ташқари, табиий ресурслардан фойдаланиш, "яшил" энергетика, рақамли хизматлар ва соғлиқни сақлаш соҳаларида минтақалараро лойиҳалар ҳамда технологияларнинг очиқ банкини яратиш ташаббусини билдирган.
Яна бир таклиф "ШҲТ Инвест" форумни доимий фаолият юритувчи платформага айлантиришга қаратилган. У бизнеснинг янги бозорларга чиқишини енгиллаштириш, трансчегаравий йўлакларни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилиши назарда тутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас