Загрузка
Загрузка
Непал ва Хитойдаги кучли тошқинлар қурбонлари сони 1000 нафардан ошди
Дунё

Непал ва Хитойдаги кучли тошқинлар қурбонлари сони 1000 нафардан ошди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Непал ва Хитойда содир бўлган ҳалокатли тошқинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1000 нафардан ошди. Ҳозирда минглаб одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. 

Непалнинг фавқулодда вазиятлар бўйича идораси маълумотларига кўра, мамлакатда 987 нафар киши ҳалок бўлган, 3916 киши эса бедарак йўқолган. Улар орасида 583 нафар хорижлик ҳам бор. 

Хитой ҳукумати эса якшанба куни мамлакатдаги тошқинлар оқибатида 16 киши ҳалок бўлгани ва 546 нафар киши бедарак йўқолганини маълум қилган. 

Қутқарув ишлари зарар кўрган ҳудудларда давом этмоқда. Непалда камида 11 814 нафар киши қутқарилиб, хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Йўл ва кўприклар вайрон бўлган айрим аҳоли пунктларига қутқарувчилар вертолётлар орқали етиб бормоқда. 

Олимларнинг дастлабки маълумотларига кўра, фожиа 26 август куни Ҳимолай тоғларидаги музлик остида жойлашган тоғ жинсларининг кўчиши билан бошланган. 

Тадқиқотчилар сунъий йўлдош тасвирлари асосида кўчки шунчалик кучли бўлганини, у магнитудаси 5,2 бўлган сейсмик ҳодиса сифатида қайд этилганини маълум қилган. 

Катта ҳажмдаги тоғ жинслари, муз ва эриган сув бир неча дарё водийларига оқиб тушиб, уларни тўсиб қўйган. Оқибатда кучли тошқинлар юзага келган. 

Хитой ва Непал чегарасидаги қутқарувчилар учун асосий вазифалардан бири 12 та гидроэнергетика объектида бедарак йўқолган 900 нафар ишчини топиш бўлиб қолмоқда. Уларнинг тахминан 500 нафари туннелларда қамалиб қолган бўлиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...