Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 13 мингдан ортиқ ўқувчига мактаб формаси ва ўқув қуроллари берилди
Жамият

Ўзбекистонда 13 мингдан ортиқ ўқувчига мактаб формаси ва ўқув қуроллари берилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда Мустақилликнинг 35 йиллиги ва янги ўқув йили муносабати билан 13 минг нафардан ортиқ ўқувчига мактаб формаси ва ўқув қуроллари беғараз тарқатилди. 

Хайрия тадбирлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан мамлакат бўйлаб ўтказилган. Унда республикадаги 2161 та масжид ходимлари иштирок этган. 

Тадбирлар доирасида 11 144 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига мактаб формаси ва ўқув қуроллари топширилган. Кўрсатилган ёрдамнинг умумий қиймати қарийб 4,93 миллиард сўмни ташкил этган. 

Шунингдек, "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан 1 500 нафар етим ва чин етим болага байрам совғалари, мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари берилган. 

Жумладан, Фарғона вилоятида 302 нафар, Самарқанд вилоятида 243 нафар ва Қашқадарё вилоятида 215 нафар боқувчисини йўқотган ўқувчига ёрдам кўрсатилган. 

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, хайрия тадбирларидан мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини янги ўқув йилига тайёрлаш, уларнинг сифатли таълим олишига кўмаклашиш ва болаларга байрам кайфияти улашишдан иборат.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...