Загрузка
Загрузка
Чехия инвесторлари Жиззахда 200 миллион еврога баҳоланган сув лойиҳасини амалга оширмоқчи
Иқтисод

Чехия инвесторлари Жиззахда 200 миллион еврога баҳоланган сув лойиҳасини амалга оширмоқчи

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Чехиялик инвесторлар Жиззах вилоятида сувни тозалаш ва чучуклаштириш бўйича йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Лойиҳанинг дастлабки босқичи тахминан 200 миллион еврога баҳоланган. 

Ўзбекистон элчихонасида Чехиянинг I.K.S group a.s. компанияси раҳбари Карел Шимак ва ҳамкорлари билан ўтказилган учрашувда мазкур ташаббус муҳокама қилинган. 

Лойиҳа сувни тозалаш ва чучуклаштириш, оқова ҳамда шўр сувларни қайта ишлаш, шунингдек, маиший ва саноат чиқиндиларидан органик ва минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни назарда тутади. 

Дастлабки босқичда Арнасой туманида сув тозалаш иншооти қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун маҳаллий тадбиркор иштирокида Luxe Shedevr Garden қўшма корхонаси ҳам ташкил этилган. 

Чехия томони таклиф қилаётган технология, жумладан, шўр сувларни чучуклаштириш ва жараёнда ҳосил бўладиган концентрланган шўр эритмани қайта ишлаш имконини беради. 

Ҳозирда лойиҳа бўйича музокаралар Жиззах вилояти ҳокимлиги билан давом этмоқда. Техник параметрлар аниқлангач, лойиҳанинг якуний инвестиция ҳажми ва молиявий модели ишлаб чиқилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кичик ва микроГЭСларни ривожлантириш доирасида каналлар, дарёлар ва сув ўзанларининг конструкциясини ўзгартиришга рухсат бериш режалаштирилмоқда. Бу орқали электр энергияси ишлаб чиқариш учун сув босимини ошириш имконияти яратилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...