Загрузка
Загрузка
Тошкентда чўкаётган болани қутқарган эркак тақдирланди
Жамият

Тошкентда чўкаётган болани қутқарган эркак тақдирланди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда сувга чўкаётган 4–5 ёшли болани қутқариб қолган эркак Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ташаккурнома билан тақдирланди. Унинг тезкор ҳаракати ва кўрсатган биринчи ёрдами туфайли боланинг ҳаёти сақлаб қолинди. 

Ҳодиса акс этган видео аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Кадрларда эркак ҳушсиз ҳолатдаги болани сувдан олиб чиқиб, дарҳол унга биринчи ёрдам кўрсатганини кўриш мумкин

Маълум бўлишича, қутқарувчи воқеа жойига тасодифан келиб қолган. У реклама ролигини суратга олиш учун жамоаси билан мазкур ҳудудга келган вақтда сувда чўкаётган болани кўриб, дарҳол ёрдамга ошиққан. 

Фавқулодда вазиятлар бошқармасида қайд этилишича, бундай ҳолатларда ҳар бир сония ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Фавқулодда вазиятда инсоннинг четда турмасдан ёрдамга отланиши бошқа бировнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. 

Қутқарувчининг ўзи эса қилган ишини камтарлик билан баҳолаб, пойтахт аҳолисини янада эътиборли ва масъулиятли бўлишга чақирди. 

У, шунингдек, ота-оналарга кичик ёшдаги болаларни ҳатто қисқа муддатга ҳам назоратсиз қолдирмаслик, жиҳозланмаган ва чўмилиш тақиқланган жойларда сувга тушиш фожиа билан якунланиши мумкинлигини эслатган. 

Ҳозирда боланинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...