Загрузка
Загрузка
Россияда мигрантлар учун даромад солиғини 30 фоизга ошириш таклиф қилинди
Жамият

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини 30 фоизга ошириш таклиф қилинди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия Давлат Думасида меҳнат муҳожирлари учун жисмоний шахслар даромад солиғини 30 фоизгача ошириш таклиф қилинди. Ташаббус ЛДПР фракцияси раҳбари биринчи ўринбосари Андрей Луговой томонидан илгари сурилган.

Луговойнинг таъкидлашича, мигрантлар Россиянинг инфратузилмаси ва тиббиёт тизимидан фойдаланар экан, улар даромад солиғини тўлиқ ставкада тўлаши керак.

Депутат солиқларни тўламаган мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишни ҳам таклиф қилди. Унинг фикрича, солиқлар бўйича имтиёз ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти бўлмаслиги керак.

Шунингдек, Россияга киришда мигрант ёки унинг иш берувчиси махсус аванс ҳисоб рақамига маблағ киритиши таклиф қилинган. Ушбу маблағлар депортация, вақтинча сақлаш, суд харажатлари ва жарималарни қоплашга сарфланиши мумкин.

Луговой Россияда миграцияни назорат қилишнинг ягона тизимини яратиш зарурлигини билдириб, унда чет эл фуқаросининг қаерда ва қандай асосда яшаётгани, ишлаётгани, солиқ тўлаётгани ҳамда қонунларга риоя қилиши назорат қилиниши кераклигини айтган.

Бундан олдин ҳам 2026 йилда Москвада меҳнат муҳожирлари учун патент нархини ҳозирги 8,9 минг рублдан ойига 10 минг рублгача ошириш режалаштирилганди. Москва шаҳар думасининг навбатдан ташқари ялпи мажлисида депутатлар пойтахтнинг солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларни маъқуллаб, шундай қарор қабул қилишган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...