Загрузка
Загрузка
Россия Қозоғистонга рэпер Navai ҳибсга олиниши бўйича нота юборди
Дунё

Россия Қозоғистонга рэпер Navai ҳибсга олиниши бўйича нота юборди

4
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Россиянинг Олмаотадаги Бош консулхонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг шаҳардаги ваколатхонасига россиялик рэпер Навай Бакировнинг ҳибсга олиниши юзасидан расмий изоҳ талаб қилди. Дипломатлар Қозоғистон томонидан Россия фуқаросига нисбатан қўлланилган чоралар ҳақида расмий тушунтириш беришни сўраган. 

Navai тахаллуси билан танилган Бакиров 13 октябрь куни Қозоғистонга кириб келаётганида "Кордай" чегара назорат пунктида ушланганди. Операция полиция ходимлари ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати томонидан ўтказилган эди.

Россия Бош консулхонаси матбуот хизмати вакили дипломатик идора вазиятни кузатиб бораётганини билдирган. Юборилган нотада Россия фуқаросининг ҳибсга олиниши бўйича расмий маълумот тақдим этиш сўралган.

Жамбил вилояти полиция департаменти маълумотига кўра, Бакировга нисбатан жиноят кодексининг контрабанда ва гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаш билан боғлиқ иккита моддаси бўйича иш юритилмоқда.

Қозоғистонлик журналист Михаил Козачков ўзининг Telegram-каналида рэпернинг қамоқда сақланиш муддати икки ойни ташкил этишини ёзган.

Ҳозирча Россия Бош консулхонаси Қозоғистондан расмий изоҳ кутаётгани маълум қилинган. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...