Загрузка
Загрузка
Россияда ўзбекистонлик мигрантлар сони ошади
Жамият

Россияда ўзбекистонлик мигрантлар сони ошади

554
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия ҳукумати ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жалб қилиш бўйича пилот лойиҳани кенгайтирган, энди лойиҳа нафақат қурилиш тармоғи, балки агросаноат мажмуасига (АCМ) ҳам тегишли бўлади. Бу ҳақда Россия ОАВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Пилот лойиҳаси доирасида жалб қилинадиган ўзбекистонликларнинг максимал сони ҳам оширилган. Илгари бу 10 минг кишини ташкил қиларди. Энди ушбу квота қурилиш соҳаси учун сақланиб қолган, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашга яна 1108 кишини жалб қилиш мумкин.

Россия қишлоқ хўжалиги вазирлигига агросаноат мажмуасида ишлайдиган ва Ўзбекистондан кадрлар жалб қилишни истаган компаниялар рўйхатини тузиш, шунингдек улар билан шартномалар тузиш топширилган.

Ишчиларнинг ўзига   қўйиладиган бир қатор талаблар сақланиб қолади. Масалан, Россия Федерацияси билан чегарада улар коронавирусга манфий ПЗР таҳлилини тақдим этишлари керак. Шу билан бирга, бундай таҳлилни Россия ҳудудига келишидан 48 соат олдин топшириш лозим. Ҳозиргача муддат 72 соатни ташкил қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари Россияга боришдан 14 кун олдин “Спутник Лайт” ёки коронавирус инфекциясига қарши бошқа вакциналар билан эмланганлик тўғрисидаги ҳужжатни топширишлари ёки боришдан беш ой олдин ковид билан касалланганликни тасдиқлашлари керак.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...