Загрузка
Загрузка
Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган 12 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган 12 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.30 август куни Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган 12 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Болаларни 29 август куни Ўзбекистонга олиб келиш жараёни Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) кўмагида Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Вояга етмаганлар Тошкент халқаро аэропорти орқали мамлакатга олиб келинди.

12 нафар боланинг барчаси белгиланган тартибда яқин қариндошларига топширилди. Уларнинг оилаларга мослашувини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, зарур ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш бўйича ишларни яшаш ҳудудларидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари давом эттиради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...