Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, россиялик таниқли блогер Илья Варламов Андижондаги ўзбошимчалик суддан сўнг Ўзбекистонга келмайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамизки, Андижон вилоятида бир эркак йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини суратга олганлиги учун оломон томонидан ўзбошимчалик суд қилинган эди. Бироқ, унинг айтишича у бозордаги нархларни суратга олган холос.
Бу ҳолатга изоҳ берар экан, блогер коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгандан кейин баҳорда Ўзбекистонга боришни режалаштирган бўлсада, энди боришга қўрқишини айтган.
"Ҳозир бироз қўрқяпман. Андижонда мени ҳам машина юкхонасига ташлашларини хохламайман. Ростини айтсам, Ўзбекистонда юкхонага ташланиб, кейин дарахтга боғлаб қўйилишимдан бироз хавотирдаман", - дея ҳазиллашди Варламов.
Блогер айни пайтда ўзи ташриф буюрган Угандани мисол қилиб келтирган. Унга сўзларига кўра, у юзлаб одамлар бўлган жойда қишлоқ марказида видеони суратга олган бўлсада, унга ҳеч ким эътибор ҳам бермаган, тажовуз ҳам қилмаган.
Шу билан бирга, Варламов йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаганлик учун мукофот бериш тизимини маъқуллаган.
“Йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаганлик учун мукофот бериш тизими жуда яхши. Умид қиламанки, бизда ҳам (яъни Россияда) бу ишлаб кетади”, -дея якунлади у.
Блогернинг бу гаплари шунчаки ҳазилдир, бироқ ҳар-бир ҳазил тагида....
Изоҳлар мавжуд емас