Россиялик ОТМ Термизда  ноқонуний таълим фаолиятини олиб борганликда айбланмоқда
Жамият

Россиялик ОТМ Термизда ноқонуний таълим фаолиятини олиб борганликда айбланмоқда

1831

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россия Федерациясида рўйхатдан ўтган Шарқий Европа нодавлат институти (Восточно-европейский институт​) Термизда ноқонуний таълим фаолиятини олиб борганликда айбланмоқда. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мазкур ОТМ дипломлари Ўзбекистон ҳудудида тан олинмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Инспекция маълум қилишича, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 22-сонли мусиқа, санъат ва бахшичилик мактаби биносида мазкур ОТМ ваколатхонаси очилган бўлиб, институт Ўзбекистон Республикасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олмасдан, ноқонуний таълим фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. 

Инспекциянинг таъкидлаб ўтишича, карантин сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари тўхтатиб қўйилган бир пайтда кўплаб консалтинг ташкилотлари масофадан таълим берадиган хорижий олий таълим муассасаларини тарғибот қилишмоқда. Улар талабаларга бу ОТМлар дипломи Ўзбекистонда тан олиниши ҳақидаги маълумотларни тарқатишмоқда. 

Бироқ, мамлакат қонунчилигида ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда (кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим шакллари кўзда тутилган) таълим олиш белгиланган. Давлат инспекцияси “Таълим тўғрисида”ги қонунда масофавий таълим шакли кўзда тутилмаганлиги ҳақида огоҳлантиради. Бундай таълим натижасида берилган диплом амалдаги қонунчилик томонидан тан олинмайди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...