Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик ҳамкасбларига ёрдам бериш учун келган россиялик шифокорлар кузда кутилаётган COVID-19нинг иккинчи тўлқини ҳақида тахмин қилишди. Шифокорларнинг фикрича, COVID-19нинг иккинчи тўлкини биринчисидек хавфли бўлмайди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Бир ой ичида республикада 38 нафар россиялик мутахассислар: анестезиологлар, реаниматологлар, жарроҳлар, юқумли касалликлар бўйича мутахассислар, эпидемиологлар ва терапевтлар фаолият юритишади. Бир нечта гуруҳларга бўлинган ҳолда улар Тошкент, Термиз, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Урганчдаги тиббиёт муассасаларида ишлашмоқда.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқандга ташриф буюрган тўрт нафар россиялик шифокорлар билан учрашди. Шифокорлар Самарқанд шаҳар касалхонаси, реабилитация маркази ва тақсимлаш-даволаш касалхонасига ташриф буюриб, у ердаги ишлар билан танишишган ва тегишли тавсиялар беришган.
Сергиев Посад шаҳридан юқумли касалликлар шифокори Риат Канцеров вилоят ҳокимлиги матбуот-хизматига шаҳар клиникаларида коронавирусни даволаш стандартларга жавоб беришини таъкидлаган.
- Самарқандда шифокорлар тўғри тайёрланган, даволашлари ҳам маъқул. Айрим кичкина муаммолар бор, лекин ўйлайманки, биргаликдаги ҳаракатлар билан ҳаммаси яхши бўлади. Бу ердаги шифокорлар жуда яхши, ташвишланманглар - улар қандай бўлса ҳам, сизни даволашади",- деди у.
Канцеровнинг сўзларига кўра, россиялик шификорлар кўплаб беморларни текшириш ва уларга маслаҳат бериш, шунингдек, шифокорлар билан суҳбатлашиш ва касалхоналарнинг жиҳозланишини ўрганишга улгуришган.
Бундан ташқари, ташриф буюрган шифокорлар навбатдаги кузда кутилаётган COVID-19нинг иккинчи тўлқини ҳақида ўз тахминларини айтишган. Уларнинг фикрига кўра, бу аввалгисига қараганда унчалик хавфли бўлмайди, чунки соғлиқни сақлаш тизими бунга тайёр.
“Иккинчи тўлқин бу инфекцияни ҳали юқтирмаганлар ҳисобидан келиб чиқиши мумкин, аммо улар кўп бўлмайди. Агар коронавирус қайтадан авж олсада, унинг умри қисқа бўлади”, - деди Риат Канцеров.
Изоҳлар мавжуд емас