“Россотрудничество” Россия ОТМларида грант асосида ўқиш учун  ўзбекистонликларга ариза топшириш муддатини узайтирди
Жамият

“Россотрудничество” Россия ОТМларида грант асосида ўқиш учун ўзбекистонликларга ариза топшириш муддатини узайтирди

523

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Россотрудничество” Россия ОТМларида Россия ҳукумати квотаси доирасида ўқиш учун МДҲ давлатлари, Абхазия ва Жанубий Осетияга    ариза топшириш муддатини 2021 йилнинг 25 ноябригача, бошқа давлатларга 15 декабрга қадар узайтирди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Барча хохловчилар танловда иштирок этиш учун https://education-in-russia.com/ сайтига ариза қолдириб, тегишли ўқиш йўналиши (мутахассислик) ва олтитагача устувор ОТМларни танлаши мумкин.   

Чет эллик фуқароларни саралаш икки босқичда амалга оширилади. Биринчиси - “Россотрудничество”нинг чет элдаги ваколатхоналари, Россия элчихоналари ва вакилликлари томонидан, иккинчиси Россия таълим муассасалари томонидан ўтказилади.

Саралашнинг биринчи босқичида иштирок этиш ва дастлабки синовдан ўтиш учун белгиланган тартибда анкета тўлдириш, фотосурат, паспорт нусхаси ва маълумот   тўғрисидаги ҳужжат (ёки таълим олганлик муддати ҳақидаги маълумотнома) нусхаларини https://education-in-russia.com/  ахборот тизими орқали йўллаш лозим.

“Чет эл фуқароси айни пайтда қаерда   бўлишидан қатъий назар, ўз давлатида жойлашган Россиянинг хорижий муассасасига мурожаат қилиши лозим. Доимий равишда хорижда яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ва   юртдошлар доимий яшаш жойлари бўйича Россиянинг чет элдаги муассасаларига мурожаат қиладилар”, -дея таъкидламоқда “Россотрудничество”.

2022\2023 ўқув йилида квота сони 23 мингтани ташкил қилади. Агентлик учун МДҲга аъзо-давлатлар устувор саналади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...