Сўнгги  олти йилда олинган ўртача  баҳолар  мактаб  ва лицей битирувчиларининг шаҳодатномаларида 2023 йилда ёзилади
Жамият

Сўнгги олти йилда олинган ўртача баҳолар мактаб ва лицей битирувчиларининг шаҳодатномаларида 2023 йилда ёзилади

395

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сўнгги олти йилда олинган ўртача баҳолар мактаб ва лицей битирувчиларининг шаҳодатномаларида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ёзилади. Мухбиримиз хабар беришича, ушбу кўрсаткич ўқувчиларнинг ОТМларга қиришида ҳисобга олинади. 

Бу президентнинг "Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида таълим ва тарбияни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида назарда тутилган.

2022/2023 ўқув йилигача ўқувчиларни баҳолаш жараёнида шаффофликни таъминлаш учун барча таълим муассасаларида электрон кундалик тизими жорий этилади.

ОТМларга киришда битирувчиларнинг ўртача баҳосини ҳисобга олиш тартиби ишлаб чиқилади ва 2021 йилнинг 1-июнигача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Аввалроқ, бу қарор ҳақида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айтиб ўтганди.

"Ўқувчи 11 йил мактабда ўқийди, аммо унинг тақдири бир кунда ҳал бўлади. Балки у ўша куни касал бўлгандир, балки уйқуга тўймагандир. Шу муносабат билан президент ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни сўнгги олти йил натижаларини ОТМларга киришда ҳисобга олиниши кераклиги бўйича кўрсатма берди", - деди у.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...