Загрузка
Загрузка
"Сал қўполроқ бўлиб кетган бўлиши мумкин" — Чиноз ҳокими "шармандали маҳалла" баннерлари ҳақида изоҳ берди
Жамият

"Сал қўполроқ бўлиб кетган бўлиши мумкин" — Чиноз ҳокими "шармандали маҳалла" баннерлари ҳақида изоҳ берди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Чиноз тумани ҳокими Шерзод Солихов маҳаллаларга "Шармандали маҳалла", айрим хонадонларга эса "Уятли хонадон" деган ёзувларни илиш ҳақидаги топшириқ ўз ташаббуси билан берилганини айтди. Ҳокимнинг таъкидлашича, бундай усул ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида қўлланган. Бироқ амалда мазкур баннерлар ҳеч бир маҳалла ёки хонадонга илиб қўйилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳоким Бирлик маҳалласидаги ободонлаштириш ва санитария ҳолатини танқид қилиб, уни рамзий маънода "Шармандали маҳалла" деб атаганди. Йиғилишда масъулларга маҳалла раиси ва айрим хонадонларни текшириш, белгиланган ишлар бажарилмаган тақдирда эса "Уятли хонадон" ёзувини илиш топшириғи берилган эди.

Шерзод Солиховнинг айтишича, "Шармандали маҳалла" ва "Уятли хонадон" каби тоифаларни жорий этиш бўйича унга юқоридан ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

"Бу ўзимнинг ташаббусим. Мақсадим маҳалла еттилигини шарманда қилиш эмас, уларни қўллаб-қувватлаш, ишини жонлантириш эди", — деган ҳоким.

Унинг таъкидлашича, баннер фақат ижтимоий тармоқ учун видеога олинган ва шу заҳоти олиб ташланган. Бироқ ҳоким бу усул "сал қўполроқ бўлиб кетган бўлиши мумкин"лигини ҳам тан олган.

"Ҳамма ҳар хил талқин қиляпти. Балки қайсидир жойда сал қўполлашиб кетгандирман. Беайб Парвардигор. Айбимиз бўлса, узр сўраймиз", — деган Шерзод Солихов.

Аввалроқ Халқ демократик партияси ҳам фуқароларнинг уй-жойларини ободонлаштириш юзасидан уларнинг хонадонларига кирилиши, шунингдек, "Уятли хонадон" ва "Шармандали маҳалла" каби тамғаларни қўллаш ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот билан
чиққанди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...