Загрузка
Загрузка
Самарқанд аэропорти туман тушгани туфайли бир нечта халқаро рейсларни қабул қила олмади
Жамият

Самарқанд аэропорти туман тушгани туфайли бир нечта халқаро рейсларни қабул қила олмади

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд аэропорти 6 декабрь куни туман туфайли ҳаво кемаларини қабул қилиш ва чиқаришга чекловлар киритган. Бир нечта халқаро рейслар республиканинг захира аэропортларига йўналтирилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Аэропортда чеклов маҳаллий вақт билан соат 04:50 дан амал қила бошлади. Azimuth авиакомпаниясининг Сиктивкардан учаётган AZO6179 сонли рейси Бухорога йўналтирилди. Шунингдек, "Аэрофлот" авиакомпаниясининг AFL -1874- сонли рейс экипажи Бухорога қўнди, у Москванинг Шереметьевосидан Самарқандга учаётган эди.

Измир-Самарқанд йўналишида учаётган SunExpress авиакомпаниясининг SXS964 рейси Навоий шаҳрига йўналтирилди. TK372-сонли рейс билан Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбулдан келаётган самолёти Тошкентга жўнатилди.

Бугун Наманган ва Қарши шаҳарларида ҳам туман кузатилган.

Шу сабабли, Jazeera Airways авиакомпаниясининг Қувайт - Наманган йўналиши бўйича учган JZR -653 рейс экипажи заҳира аэродромга йўл олган. Шунингдек, Ural Airlines авиакомпаниясининг Москва-Қарши йўналишида парвоз қилган SVR – 2127 рейси пойтахт аэропортига юборилган.

Таъкидлаш керакки, об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли бутун республика аэропортлари бир ҳафта давомида самолётларни захира аеродромларга йўналтирмоқда.

Uzbekistan Airports матбуот-хизматининг соат 10:00 да хабар беришича, Самарқанд аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш бўйича чекловлар олиб ташлан ва у оддий режимда фаолиятини давом эттирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...