Самарқанд  ҳокимлиги доимий тошқинлар сабабини  айтди: яна  аҳолининг ўзи айбдор
Жамият

Самарқанд ҳокимлиги доимий тошқинлар сабабини айтди: яна аҳолининг ўзи айбдор

1809

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Самарқанд ҳокимлиги шаҳардаги доимий тошқинларнинг сабабини айтди. Аниқланишича, бунга яна аҳоли айбдор. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати маълум қилишича, иқлимий ўзгаришлар нафақат Самарқандда, балки бутун дунёда рўй бермоқда. Қиш табиат қонунларига зид равишда кутилмаганда келиб қолмоқда. Ёғингарчилик даражаси эса ўртача меъёрдан ошмоқда.

Шаҳар маъмурияти иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Бироқ, бу борада самарқандликларнинг ёрдами ҳам зарур.

Ҳокимлик берган тушунтиришга кўра, даҳшатли тошқинларнинг сабабларидан бири - бу коллекторлар ёнида ва устида жойлашган ноқонуний қурилмалардир. Канал бўйида 300дан ортиқ ноқонуний қурилмалар жойлашган. Шаҳар ёмғир суви остида қолиб кетмаслиги учун бу биноларни бузиш керак. Мазкур масалани ҳал қилиш учун суд жараёнлари бошланган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...