Загрузка
Загрузка
Самарқандда айрим  йўловчилар Москвага  учаётган самолётга қўйилмаган. Uzbekistan Airports вазиятни изоҳлаб берди
Жамият

Самарқандда айрим йўловчилар Москвага учаётган самолётга қўйилмаган. Uzbekistan Airports вазиятни изоҳлаб берди

485
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда айрим йўловчилар Москвага учаётган самолётга қўйилмаган. Мухбиримиз хабар   қилишича, Uzbekistan Airports вазиятни изоҳлаб берган.

Эслатиб ўтамизки, 12 март куни ижтимоий тармоқлар орқали “Самарқандда 1200 АҚШ долларига билет олиб учолмадик” сарлавҳа остида видеолавҳа тарқалган эди. Унда бир қанча фуқаролар Россия Федерациясига тегишли “Аэрофлот” авиакомпаниясининг “Шереметьево-Самарқанд-Шереметьево” йўналишидаги махсус (чартер) рейсга қўйилмаганлиги ҳақида сўз боради.

Uzbekistan Airports бу ҳолатни қўйидагича изоҳлаб берган.

““Uzbekistan Airports” АЖ тасарруфидаги 11 та халқаро аэропортнинг бирортасига билет сотиш ваколати берилмаган. Иккинчидан, пандемия шароитида ташкил қилинаётган чартер парвозлари учун ҳам билетлар хорижий давлатларнинг авиакомпаниялари орқали сотилади. Шунингдек, авиакомпания вакиллари иштирокида рўйхатдаги, қолаверса ҳужжатлари талаб даражасида тақдим этилган йўловчиларгина парвоз қила олади. Мазкур жараёнга аэропорт ходимларининг даҳли йўқ”, -дея хабар бермоқда компания.

Компаниянинг таъкидлашича, жараёнда аэропорт ходимлари мутлақо иштирок этмаслигини, уларнинг авиачипталар савдоси, нархига ва чартер рейсларни ташкил қилишга мутлақо алоқаси йўқ.

“12 март кунги парвозга 131 йўловчидан 29 нафар йўловчига рухсат берилмаганига асосий сабаб, “Аэрофлот” авиакомпанияси томонидан талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги, сохта ҳужжатларнинг ҳавола қилинганлигидир.   Ўзбекистон фуқаросининг Россия Федерациясига парвоз қилиши учун талаб қилинадиган барча ҳужжатлар “Аэрофлот” авиакомпанияси вакиллари томонидан текширилиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари йўловчиларнинг учиб келиши ва учиб кетиши вақтида ўз хизматларини кўрсатади”, - дея якун қилмоқда Uzbekistan Airports.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...