Загрузка
Загрузка
Самарқандда Ўзбекистон-Россия таълим форуми бошланди. Унинг натижаларига кўра, 10 та ҳужжатни имзолаш режалаштирилган
Жамият

Самарқандда Ўзбекистон-Россия таълим форуми бошланди. Унинг натижаларига кўра, 10 та ҳужжатни имзолаш режалаштирилган

550
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд давлат университетида учинчи Ўзбекистон-Россия таълим форуми бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Форум 26-27 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари, икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирок этади.

Тадбир давомида бўлиб ўтадиган музокаралар чоғида Россиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари, вазирликлар вакиллари ва Ўзбекистон ОТМлари ректорлари ўртасида амалий ҳамкорлик ва икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади. Гап фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ўрнатиш, шунингдек муҳандислик-технология, энергетика, кимё саноати, малака ошириш, илмий ва инновацион фаолият соҳаларида кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳақида кетмоқда.

Ушбу музокаралар ва консультациялар натижаси Россияда тайёрланган технологик ишлаб чиқариш тажрибасини мамлакатимиз ОТМларида қўллашга қаратилган бўлади. Ўзаро муҳокамалар натижасида 10га яқин шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, 2022-2027 йилларга мўлжалланган магистрлик дастурларини ишлаб чиқиш, Россия ОТМлари билан ҳамкорликда "Энергетика" ва "Автомобиль транспорти" олий муҳандислик мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш, икки мамлакат илмий ва ишлаб чиқариш марказлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш бўйича келишувларга эришиш режалаштирилган.


Форум бошланишида бир қатор эътиборга лойиқ шартномалар имзоланди. Масалан, Бауман номидаги Москва давлат техника университети ва Андижон машинасозлик институти ректорлари ҳамкорлик шартномасини имзоладилар, Тошкент давлат шарқшунослик университети эса Москва давлат халқаро муносабатлар институти билан тўртта шартнома тузди.

Форум доирасида Россиянинг бошқа ОТМлари ҳам шунга ўхшаш шартномаларни имзолаши режалаштирилган. Масалан, Ломоносов номидаги Москва давлат университети Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд ва Қорақалпоқ давлат университетлари ҳамда Тошкент юридик университети билан ҳужжат имзолашни кўзда тутган.


Олтой давлат университети Самарқанд давлат университети, Қозон давлат университети – Тошкент юридик университети, Нижний Новгород давлат университети – Фарғона давлат университети, Белгород давлат университети эса Карши давлат университети билан ҳамкорлик шартномаси тузади.

Илмий, ўқув ва амалий ишланмаларни бирлаштириш масаласига келсак, бунга Россиянинг "Щелково Агрохим" корхонаси ва Қарши давлат университети ўртасида тузилган шартнома кўмаклашади. Томонлар агрокимё соҳасида лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишни режалаштирмоқдалар.

Жами форумда Россиянинг 54 та етакчи таълим муассасалари вакиллари, шунингдек президент администрацияси, Давлат Думаси, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.


Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...