Самарқанддаги "Қорасув" сув омбори бутунлай қуриб қолди
Жамият

Самарқанддаги "Қорасув" сув омбори бутунлай қуриб қолди

77

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган стратегик аҳамиятга эга "Қорасув" сув омбори деярли тубигача қуриб қолган. Сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар бир неча йил ичида бу муҳим суғориш манбаининг қанчалик тез йўқолганини кўрсатмоқда.

Бу ҳолат вилоятдаги қишлоқ хўжалиги ҳамда атроф-муҳит учун жиддий таҳдид солмоқда. Агар муаммо бартараф этилмаса, 8 100 гектар ер сувсиз қолиб, катта иқтисодий йўқотишларга олиб келиши мумкин.

IMG_20251208_111435_290.jpgIMG_20251208_111434_790.jpg

"Қорасув" сув омбори қуйидаги муҳим кўрсаткичларга эга эди:

• Лойиҳавий сиғими 26,9 миллион метр куб (кубометр).

• Суғориш майдони: 8100 гектар.

• 2019 йилдаги ҳолат: Май ойида омборда рекорд даражада — 42,1 млн м³ сув мавжуд бўлган.

Мутахассислар сув омборининг қуриб қолишига асосан ҳаво ҳароратининг ортиши (иқлим ўзгариши), ёмғирлар миқдорининг кескин камайиши, сув ресурсларидан самарасиз фойдаланишни сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...