Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис Сенатининг 17 ялпи мажлисида таълим ташкилотларида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Янги ҳужжат билан Маъмурий жавобгarlик тўғрисидаги кодекс ҳамда Оила кодексига бир қатор муҳим қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонунга кўра, мактаб ва боғчаларда болаларни таҳқирлаган ёки уларга нисбатан жисмоний куч ишлатган шахсларга нисбатан жазо чораси қўлланилади. Энг муҳими, бундай ҳуқуқбузарликни содир этган педагогларга бир йил давомида мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.
Бундан ташқари, янги тартибга кўра, бола давлат ёки нодавлат муассасасининг тўлиқ таъминотида (масалан, Меҳрибонлик уйларида) бўлган тақдирда ҳам, ота-онани унга алимент тўлашдан озoд қилишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга беришда устуворлик фақат уларнинг яқин қариндошларига берилиши қонунан мустаҳкамланмоқда. Сенаторларнинг таъкидлашича, ушбу ўзгартиришлар таълим муассасаларида болаларнинг қадр-қиммати ва дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Олдинроқ Ўзбекистонда вояга етмаган шахслар иштирокидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш жараёнига педагог ёки психологларни мажбурий тартибда жалб этиш белгиланганди.

Изоҳлар мавжуд емас