Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда вояга етмаган шахслар иштирокидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш жараёнига педагог ёки психологларни мажбурий тартибда жалб этиш белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ушбу янги ўзгартиришлардан кўзланган асосий мақсад — болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлашдан иборатдир.
Янги тартибнинг жорий этилиши суд ва суриштирув жараёнларида вояга етмаганларнинг ёш хусусиятлари ҳамда руҳий ҳолатини тўғри баҳолаш, уларга нисбатан ҳар қандай шаклдаги руҳий босим ўтказилишининг олдини олиш имконини беради.
Бундан ташқари, мазкур чора бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка татбиқ этишнинг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилади.
Бундан аввалроқ Ўзбекистонда Болалар омбудсманининг ваколатлари кенгайтирилиб, судга мурожаат қилишда имтиёзлар берилганди.

Изоҳлар мавжуд емас