Загрузка
Загрузка
Сенат "Ижтимоий иш тўғрисида"ги қонунни қабул қилди
Жамият

Сенат "Ижтимоий иш тўғрисида"ги қонунни қабул қилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Олий Мажлис Сенатининг 17-ялпи мажлисида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва соҳани ягона тизимга бирлаштиришни назарда тутувчи "Ижтимоий иш тўғрисида"ги Қонун муҳокама қилинди ва сенаторлар томонидан маъқулланди. Янги ҳужжатга кўра, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу соҳадаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Қонун билан ижтимоий иш фаолияти тиббиёт, таълим, ижтимоий ҳимоя, бандлик, суд, ҳуқуқ-тартиботу ҳамда жазони ижро этиш соҳаларида ташкил этилиши мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, ҳужжатда Вазирлар Маҳкамаси, республика ижро этувчи ва маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари белгиланиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТлар, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг бу борадаги иштироки ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.

Бундан ташқари, қонунда шахс ёки оилани ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топиш мезонлари, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни тугатиш асослари аниқ кўрсатилган. Ҳужжат билан ижтимоий ходимнинг мақоми, унинг ижтимоий муҳофазаси ва фаолиятига доир чекловлар, шунингдек, соҳани молиялаштириш манбалари тартибга солинади. Сенаторларнинг таъкидлашича, ушбу қонун аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.

Илгарироқ Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинганди. Ҳужжат, шунингдек, "боланинг энг яхши манфаатлари" тушунчасини мустаҳкамлайди ва ижтимоий ҳимоя муассасаларининг ваколатларини кенгайтиради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...