Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сергели туманида колбасага қарши курашчи пайдо бўлди. У колбасанинг зарари хусусида юзлаб варақаларни ёпиштириб чиққан. Бу ҳақда “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
"У эринмасдан колбаса қанчалик хавфли эканлиги ҳақида юзлаб варақаларни чоп этиб, кўп қаватли биноларнинг кираверишида ёпиштириб чиққан. Бу одамнинг психологик портретини тасаввур ҳам қилиш қийин. Варақада тўртта машҳур маҳаллий колбаса ишлаб чиқарувчиларининг номлари ва логотиплари акс этган. Бундай вазиятда улар колбаса экстремистига қарши маъмурий иш қўзғатиб, уни жаримага тортиши ҳам мумкин", - деб ёзмоқда фойдаланувчилар.
Истеъмолчиларда бир нечта табиий саволлар туғилмоқда: Бу одамга ўзи нима керак? У руҳий касалми? У рақобатчилар томонидан юборилганми ёки ҳақиқатан ҳам колбаса муаммоларига қизиқадими?
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас