Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Севара Назархон нафақат Ўзбекистонда, балки чет элларда ҳам мухлисларнинг муносиб муҳаббатини ва шуҳрат қозонган кам сонли хонандаларимиздан биридир.
Барчамиз унинг дилбар қўшиқларини яхши биламиз ва улардан завқланамиз. Бироқ, хонанда яқинда кенг жамоатчилик учун ўзининг янги қирраларини намоён этди, яъни пандемия авж олган бир пайтда у ўзбекистонлирга ёрдам бериш учун очилган марказда кўнгилли сифатида фаолият юритди.
2020 йил 28 май куни премьераси бўлиб ўтган Bir kam dunyo/Imbalanced world номли қўшиғига олинган Назархоннинг янги клипи қизиқарли мавзуга сабаб бўла олади.
"Уч ой олдин биз бошқа дунёда яшадик, ҳар-ким ўзича бахтли эди. Биз кўп қучоқлашардик, меҳмончиликка борардик, катта байрамларни нишонлардик, шўх тадбирлар ва спортни ёқтириб келдик, палов ва иссиқ нон ёпардик. Биз саёҳат қилардик, дунёнинг турли бурчакларидан келганлар меҳмонларни кутиб олардик, таълим олдик, ишладик, севимли қўшиқларни куйлаб келдик. Бироқ, бирдан дунё ўзгариб кетди. У ўзгарган бўлсада, у бизнинг ягона, сеҳрли ва суюкли уйимиз бўлиб қолади. Биргаликда бошимиздан кечирганимизни яна бир эслашни, Сизнинг ҳам ҳикоянгизни тингламоқчи эдим”, - дейилмоқда видеода.
Ўзбекистонликларнинг фикрига кўра, клип томошабинларнинг қалбига эзгу хабарларни етказиш баробарида #weareinthistogether хэштеги остида барчани ўзининг бахтли хотиралари билан ўртоқлашишга чорлайди. Ушбу ғояни телебошловчи Нилуфар Сотиболдиева ва спортчи Шаҳрам Ғиёсовлар ҳам ўзларининг инстаграм-аккаунтларида қўллаб-қувватлашган.
Batafsil.uz мухбири Севара Назархон билан карантин ва унинг мусиқа саноатига таъсири, хайрия қилишга интилиш ва пандемиядан кейин одамлар онгида нималар ўзгаргани ҳақида суҳбатлашди.
- Карантин ижодий фаолиятингизга қандай таъсир қилди? Нималар ўзгарди?
- Тўғрисини айтсам, ҳозир ижод ҳақида хулоса чиқариш мумкинлигига амин эмасман. Мен ҳозир кучли оқимдаман, атрофимизда кўп нарсалар содир бўлмоқда. Шу жумладан мусиқада ҳам, ҳаётда ҳам. Карантин қадриятларни йўққа чиқарди. Оддий нарсалар муҳим бўлиб қолди. Жумладан, яқинлар билан бирга вақт ўтказиш, бутун оила билан кечки овқатланиш, студияда бир неча соат давомида ёлғиз мусиқа билан дам олиш имконияти. Тинимсиз ритмда мен бу қадриятларни озгина йўқотдим. Қайта ўзимга келганимдан хурсандман.
Лондондан қайтганимдан сўнг қарийб бир ой карантинда бўлдим. Қийин бўлди, лекин қоида ҳамма учун бир хил. Мен бунинг муҳимлигини билардим. Менинг хавфсизлигим ва Иман (хонанданинг қизи- таҳр.)нинг соғлиги учун нақадар керакли эканлигини тушанганман. Биз бирга Тошкент вилоятида карантинда бўлдик.
- Карантин тугаши билан чет элга сафарларни режалаштиряпсизми? Келгусидаги мусиқий режаларингиз қандай? Балки пандемия ҳақида қўшиқ ёзарсиз?
- Лондонга учаман, эрим ва ўғлим у ерда қолишган, уларни соғинганман. Болалар кузда ўқишни бошлашади. Мен улар одатдаги режимда ўқишни давом эттиришларини истардим. Пандемия ҳақида қўшиқ ёзмайман, менимча, бу унчалик самимий эмас.
- Мутахассислар башорат қилишича вируснинг янги тўлқинидан қўрқмайсизми? Сизнингча, мамлакатимизда ва дунёда нималар ўзгаради? Одамлар аввалги ҳаётларига қайтадими?
-Ўзинг таъсир қила олмайдиган нарсадан қўрқиш - нодонликдир. Аввалида менда ҳар хил фикрлар ва қўрқувлар бор бўлгандир. Энди эса уларни қабул қилиш, шу билан бирга ҳаракат қилиш, яратиш, севимли ҳаётда яшаш истагим бор. Албатта, дунё энди аввалгидек бўлмайди. Бироқ, менимча ҳозир эришиб бўлмайдиган нарсалар, мисол учун парвозлар ва саёҳатлар яна қайтади.
- Сизнингча, икки йил ичида мамлакат мусиқий жиҳатдан қанчалик ўзгарган? Янги оҳанглар, йўналиш пайдо бўлдими?
- Мен Ўзбекистонда жуда кам вақт бўлмоқдаман. Шу боис, бу борадаги ўзгаришларни кузатиш ва пайқаш жуда қийин. Мен одатда кўпроқ нима тинглашимни биласизми? Сукут. Мусиқачи учун бу энг севимли товуш. Дунё мусиқаси қандай ўзгараётганига гувоҳ бўлдим. Кўплаб истеъдодли ёшлар пайдо бўлмоқда. Улар шунчаки уйда туриб, қўшиқ ёзиш орқали бир неча Грэммиларга сазовор бўлишмоқда. Офарин! Менга сўнгги пайтларда мусиқанинг бундай соддалиги ва номукаммаллиги ёқмоқда. Бунда нимадир бор.
- Сиз бирор-бир кўнгилли ёки хайрия лойиҳаларини амалга оширяпсизми? Сизнингча, бизнинг мамлакатимизда ишбилармонлар ва таниқли шахслар томонидан ихтиёрий равишда кўнгилли ҳаракат қилиш қандай ривожланган?
- Хайрия менинг ҳаётимда ҳар доим бўлган ва бўлади. Мен буни янада давом эттиришни режалаштирмоқдаман. Бу ерда кўнгилли ёшларни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Мен буни қаҳрамонлик эмас, балки жамиятимизнинг бир қисми бўлишини истайман. Кўнгиллилик одатий ҳол. Бу инсоний қадриятларни билдиради. Ҳозирда бу ҳаракат бўй чўзаётган бир пайтда, уни ушлаб туриш керак. Мен барчани шунга даъват қилмоқчиман. Қийин вазиятларда бу қандай ёрдам беришини ўзиз кўрдингиз.
- Сиз Bir kam dunyo номли ҳар қачонгидан ҳам самимий ва долзарб бўлган видеороликни чоп этиш орқали флешмобни бошлаб бердингиз. Ушбу видео тайёрлаш учу қанча вақт кетди?
- Ростини айтганда, бунинг ўзи ғалати ғоя эди. Униг амалга ошишига ўзимиз ҳам деярли ишонмадик. Аслида бундай ғоялар ўз ишини севадиганлар томонидан қўллаб –қувватланади. Coca-Cola жавоб берганидан хурсандман. Менимча, унинг янграши ёмон чиқмади. Улар вирусга қарши курашишда жуда кўп иш қилдилар. Бундай самимийлини мен жуда ҳурмат қиламан.
Суратга олишни бир кунда тугатдик. Кейин бир неча ҳафта монтаж ва керакли кадрларни қидириш билан банд бўлдик. Биз моҳиятан мини-фильм, ҳужжатли фильм яратдик. DBLAнинг истеъдодли йигитлари дунёнинг номукаммаллиги, аммо биз уни яхши кўришимиз ва ҳамма нарса яхши бўлиши ҳақидаги хабарни барчага етказишда бизга ёрдам беришди. Мен мусиқа билан одамларни қучоқлаб олишни ва ҳамманинг юрагига бу сўзларни айтишни истардим. Ҳамма нарса яхши бўлади. Барча толиққан бир пайтда бу ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Дарвоқе, флешмоб давом этмоқда, менга дунёнинг турли бурчакларидан шарҳлар ва видеолар келиб тушмоқда. Ўзимизда ҳам қўллаб-қувватлашларни истардим.
- Янги роликда хайрия ёрдамини тарқатиш марказидан олинган парчалар тасвирланган. Сиз у ерда асосан нимани эслаб қолдингиз?
- Кўнгиллиларни. Жуда самимий болалар экан. Яна телефон қўнғироқларига жавоб берган одамлар эсда қолди. Нима бўлса-да, халқимиз жуда сабрли ва илиқ. Ҳатто оғир кунларда ҳам. Назаримда, ушбу марказда ҳамма учун қандайдир муҳим бир воқеа содир бўлди. Буни жамоанинг барча аъзолари ҳис қилишди. Шу жумладан мен ҳам.
Изоҳлар мавжуд емас