Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шахноза Мирзиёева Москвадаги Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Мирзиёеванинг ўзи тан олганидек, сўнгги тўрт йилдан буён бу мақсадига қараб борган. Диссертация мавзуси - "Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг инновацион компетентлигини ривожлантиришга кўмаклашиш”.
"Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида ҳимоя қилиш мен учун катта шараф ва масъулият эди. Таниқли олимлардан ташкил топган катта аудитория олдида сўзлаётганимда хавотирландимми? Ҳа, албатта, бусиз бўлмайди, лекин охирида ҳаяжонни енгишга муваффақ бўлдим. Энди эса бу узоқ йўлда мени қўллаб-қувватлаган барча инсонларга самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман", - деди Мирзиёева.
Эслатиб ўтамизки, 2019 йилдан буён Шахноза Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим сиёсатини шакллантириш ва юритиш Бош бошқармасига раҳбарлик қилиб келмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас