Загрузка
Загрузка
Жамият

Шармандалик. “Tоshkent city”га кириш пуллик қилинганлиги ижтимоий тармоқларни ларзага солди

16744
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Янги йил тадбирлари ўтказилаётган Tоshkent city халқаро бизнес маркази ҳудудига кириш пуллик бўлди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

“17 декабрдан бошлаб Янги йил арафасида ва байрам кунлари паркка кириш кассалар орқали амалга оширилади. Чипта харид қилиб, бир дунё ижобий таассуротларни қўлга киритиш имконияга эга бўласиз”, - дея маълум қилмоқда марказ маъмурияти.

Байрам чипталарининг нархи:

  • 12 ёшдан катталарга– 10 000 сўм

  • 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 5 000 сўм

  • 5 ёшгача бўлган болаларга – бепул

  • Пенсионерларга – 5 000 сўм (гувоҳнома мавжуд бўлса)

  • Ногиронларга –   бепул (гувоҳнома мавжуд бўлса)

  • Енгил автомобилларга – йўловчиларни ҳисобга олган ҳолда 20 000 сўм

Кириш пуллик қилинганлиги ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар томонидан кўплаб салбий фикрлар билдирилмоқда. Айримлар киришни пуллик қилганларни шундай ҳам қийин аҳволда бўлган халқ душмани деб аташмоқда.

Бошқа бировларнинг айтишича, бу кутилган ҳолат бўлди. Зеро, пойтахтдаги “city”нинг бадавлат кишилари халқдан алоҳида байрам қилмоқчи.

Пойтахт ҳокимлигининг матбуот-хизмати вакили журналистларга бу масала маъмуриятга тегишли эмаслиги айтиб, Tоshkent city вакилларига мурожаат қилишни тавсия берди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...