Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев касб байрами муносабати билан прокуратура ходимларини мукофотлади
Жамият

Шавкат Мирзиёев касб байрами муносабати билан прокуратура ходимларини мукофотлади

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев касб байрами муносабати билан прокуратура ходимларини мукофотлади. Юқори давлат мукофотлари билан тақдирланганлар рўйхатида жами 10 киши бор.

Давлат раҳбарининг фармонида таъкидланишича, ушбу ходимлар мамлакатимизда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ибратли фаолияти ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги алоҳида хизматлари учун мукофотланган.

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан: Ботир Калонов – Прокуратура фахрийларини қўллаб-қувватлаш маркази раиси.

"Мардлик" ордени билан: Марат Юнусов – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари.

"Дўстлик" ордени билан: Гулчехра Разакова – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори.

"Жасорат" медали билан: Жамшид Зарипов Жиззах вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи ва Муродбек Махмудов Президент Администрацияси масъул ходими.

"Содиқ хизматлари учун" Ахмедов Бахридин Тожиевич – Навоий ихтисослаштирилган прокурори ўринбосари, Рахимов Урал Ташбулович – Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси ва Юнусов Баходир Холиярович – Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани прокурори.

"Шуҳрат" медали билан: Гаиббаева Нигина Тайиржоновна – Наманган вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи ва Қобулов Дилмурод Қобулович – Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан соҳа фидойилари ҳам давлат мукофотлари билан тақдирланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...